Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

«У яна бир поғона юқорига кўтарилди» — Кейн Олисенинг ўсиши ҳақида

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн жамоадоши Майкл Олисенинг ўйин даражасига юқори баҳо берди.

«У мавсумни ажойиб бошлади. Менимча, у ўтган йилнинг ўзидаёқ жуда кучли эди. Майкл Жаҳон чемпионатини ҳам юқори савияда ўтказди ва ундан кейин ҳам яхши ўйнашда давом этди.

Унинг ёши ва менталитетини ҳисобга олсак, янада ривожланишига ишонаман. Атрофидаги футболчилар уни руҳлантирмоқда, албатта, мураббий ҳам. У ўсиш ва янада такомиллашиш учун жуда яхши муҳитда. Мавсум бошидан бери Майкл ўз даражасини яна сезиларли оширди.

У бизга керак, чунки жамоамиз учун жуда муҳим футболчи. Хет-трик қайд этганидан кейин Майклнинг табассум қилганини кўриш ёқимли бўлди. Менимча, у бу натижасидан фахрланди ва бунга ҳақли эди.

Майкл билан ёнма-ён ўйнаш менга жуда ёқади. Шунингдек, уни инсон сифатида ҳам жуда қадрлайман. Майдон ташқарисида ҳам муносабатларимиз жуда яхши», — дея Кейн сўзларини Bild келтирмоқда.

Киритилди: 13:16, 20.09.2026.
Ўқилди: 631 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик