Кириш Регистрация
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм 1-3 Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам - Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин - Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Диего Годин «Атлетико»даги Альварес билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

2010 йилдан 2019 йилгача «Атлетико»да ўйнаган ҳимоячи Диего Годин ҳужумчи Хулиан Альварес атрофидаги мураккаб вазиятга изоҳ берди. Аввалроқ футболчи «Барселона»га ўтиш истаги борлигини билдирган, аммо Мадрид клуби раҳбарияти уни принципиал рақиб сафига қўйиб юборишдан қатъиян бош тортган.

«Бу жуда мураккаб вазият. Бу ҳолат бутун ёз давомида чўзилаётгани учун унга кўникиш осон эмас. Унинг кетишни хоҳлаётганини айтиши оғир. Мухлис учун бу худди орқага пичоқ ургандек. Ўзингизнинг энг яхши футболчингиз жамоани тарк этмоқчи эканини эшитиш ҳеч қачон ёқимли эмас.

Мен ўзимни Коке, бошқа футболчилар ва Симеоне ўрнига қўяман: улар матбуот анжуманига чиқиб, уни ҳимоя қилишлари ва асрашлари керак — ахир у ҳали ёш. Менимча, у ёмон инсон эмас, асло ундай эмас; шунчаки унинг бошқа истаклари бор эди.

Клуб уни жамоада олиб қолишга қарор қилиб, таваккал қилди. Энди эса унинг ўзини қулай ҳис қилиши, мамнун бўлиши ва майдонда яхши ўйнаши учун ғамхўрлик қилишимиз керак — мухлислар ҳам айнан шуни кутишмоқда», — дея Годиннинг сўзларини RMC Sport келтирди.

Киритилди: 14:31, 20.09.2026.
Ўқилди: 596 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик