«Атлетико» ярим ҳимоячиси Пабло Барриос фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Diario SPORT хабар бермоқда.
Манбага кўра, «Челси» футболчини ўз сафига қўшишдан манфаатдор. Испаниялик футболчини трансфер қилиш учун Лондон клуби 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
Барриос — «Челси» бош мураббийи Хаби Алонсонинг марказий ярим ҳимояни кучайтириш учун асосий мақсади. У аллақачон клуб раҳбариятига ушбу трансфер учун маблағ ажратиш сўрови билан мурожаат қилган.













