«Рома» ҳимоячиси Уэсли жароҳати сабаб Бразилия терма жамоаси йиғинини тарк этди. 23 ёшли футболчи «Интер»га қарши 2:2 ҳисобидаги учрашувни тўлиқ ўтказганидан кейин ўнг сон қисмида мушак жароҳати аниқланган.
Бразилия футбол федерацияси Уэсли ўрнига «Монако» ҳимоячиси Вандерсон терма жамоага чақирилганини маълум қилди. Уэсли Жаҳон чемпионатида жароҳати туфайли иштирок эта олмаганидан кейинроқ Карло Анчелотти томонидан яна миллий жамоага чақирилган эди.
Энди футболчи терма жамоа йиғинларида эмас, «Рома»нинг Тригориядаги базасида тикланиш жараёнини давом эттиради.













