«Милан»га тегишли, ҳозирда ижара асосида бошқа клубларда ўйнаётган Захари Атекаме ва Юссуф Фофана навбатдаги учрашувларда гол урди. Фофана «Севилья» сафида «Барселона»га қарши баҳсда ҳисобни очган бўлса, Атекаме «Лион»нинг «Ренн» устидан 4:0 ҳисобидаги ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.
Фофана учун бу «Севилья»даги илк гол бўлди. Атекаме эса голдан ташқари Толиссога голли узатма берди. Шу тариқа, швейцариялик ҳимоячи мавсум бошидан буён 6 та учрашувда 2 та гол ва 2 та ассист қайд этди.
«Милан» икки футболчини ҳам мавсум охирига қадар ижарага берган. Клуб уларнинг кейинги фаолиятини катта қизиқиш билан кузатмоқда.













