«Венеция» бош мураббийи Жованни Строппа жамоасининг «Лацио»га қарши 0:2 ҳисобидаги мағлубиятидан сўнг фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, чемпионатдаги натижалар жамоанинг амалдаги ўйинини тўлиқ акс эттирмаяпти.
"Жадвалдаги ўрнимиз жамоа кўрсатаётган ўйинни акс эттирмаяпти. Статистикага қарашнинг ўзи кифоя: биз нишонга олтита аниқ зарба бердик, «Лацио»да эса иккита шундай зарба бўлди. Шунга қарамай, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлдик. Биринчи бўлим жуда яхши ўтди, футболчилар режани аъло даражада бажаришди.
Пенальти учрашув тақдирини ўзгартириши мумкин эди, аммо ундан фойдалана олмадик. «Лацио» эса ўз пенальтисини голга айлантирди. Шунга қарамай, жамоа ишончини йўқотмади, ўйин назоратини ҳам бой бермади. Аммо барибир 0:2 ҳисобида ютқаздик.
Биз яратган имкониятларни ҳисобга олсак, чемпионатдаги ўрнимиз бутунлай бошқача бўлиши мумкин эди. Муаммо имконият ярата олмаётганимизда эмас. Энг муҳими, улардан фойдаланишимиз керак", — деди Строппа Sky Sport Italia нашрига.













