Кириш Регистрация

Месси 2-3 ҳафта майдонга туша олмайди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" бугун эрталаб ўтказилган Леонел Мессининг тиббий кўриги хулосаларини эълон қилди. Бу ҳақда маълум клуб расмий сайтида чиққан.

Хабарингиз бўлса, Месси кеча 7-турнинг "Альмерия"га қарши ўйинида (2:0) жароҳат олганди.

Хабарда айтилишича, Аргентина терма жамоаси сардорида тизза ости пайларининг шикастланиши кузатилган. Эндиликда Месси 2-3 ҳафта майдонга туша олмайди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жароҳат туфайли у кечаги ўйинда 29 дақиқа ҳаракат қилганди, холос. Унинг ўрнига Хави майдонга тушган.

Месси Ла-лига жорий мавсумининг олти ўйинида майдонга тушиб 8та гол урди, 3та голли узатмага муаллифлик қилди.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 17:19, 29.09.2013.
Ўқилди: 3319 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик