Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Суперлига. "Нефтчи" "Локомотив"ни енгиб, пешқадамликни қайтариб олди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган "Локомотив" — "Нефтчи" учрашуви якунланди.

Тошкентдаги "Локомотив" стадионида ўтган баҳсда фарғоналиклар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол иккинчи бўлимда урилди. 62-дақиқада Зоран Марушич рақиб дарвозасини ишғол қилиб, "Нефтчи"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Қолган дақиқаларда "Локомотив" ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилди, аммо фарғоналиклар минимал устунликни учрашув якунига қадар сақлаб қолди.

Шу тариқа, "Нефтчи" муҳим уч очкони қўлга киритиб, очколари сонини 51 тага етказди ва Суперлига турнир жадвалида яна пешқадамликни қўлга олди. "Пахтакор" 49 очко билан иккинчи ўринга тушди.

Суперлига, 22-тур

"Локомотив" — "Нефтчи" — 0:1

Гол: Зоран Марушич, 62 — 0:1.

Огоҳлантиришлар: Ратиньо, 31; Анваржон Ғофуров, 59; Қувончбек Абраев, 80.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:33, 20.09.2026.
Ўқилди: 1603 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик