Нидерландия чемпионатининг 7-турида «Твенте» "ПСВ" устидан иродали ғалабага эришди — 3:2.
Учрашувда ҳисобни 14-дақиқада Юнес Таха очиб, мезбонларни олдинга олиб чиқди. Бироқ "ПСВ" тезда жавоб қайтарди. Гус Тиль 26-дақиқада мувозанатни тиклаган бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб, дубль расмийлаштирди.
Танаффусдан сўнг «Твенте» ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумларни кучайтирди. Мезбонларнинг уринишлари 79-дақиқада самара берди — Ваут Вегорст 2:2 ҳисобини қайд этди.
Учрашув тақдирини эса 83-дақиқада Дауда Вайдман ҳал қилди. У «Твенте»нинг учинчи голини уриб, жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.













