«Ливерпуль» сардори Виржил ван Дейк Англия чемпионатининг 5-туридаги ғалабадан сўнг жамоадошларини шошилмасликка чақирди. Учрашувда «Ливерпуль» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Биз учун гол уриш, жумладан, Исак учун ҳам жуда муҳим. Яхши ғалабага эришдик, ўз дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолдик. Энди халқаро танаффусга чиқамиз, кейин эса бизни жуда сермашаққат давр кутмоқда», — дея футболчининг сўзларини BBC келтиради.
«Умид қиламанки, бу жамоа жуда яхши натижалар кўрсата олади. Хотиржамликни сақлаб, ишлашда давом этишимиз ва олдиндан хулоса чиқармаслигимиз керак. Бу қийин майдонда қўлга киритилган муҳим ғалаба бўлди. Аслида, анча яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди», — деди ван Дейк.













