Ян Диоманде «Реал» сафидаги 8 та ўйиндан сўнг ҳали гол урмади ва фақат бир марта голли узатма амалга оширди.
19 ёшли вингер Ла Лиганинг 7-турида «Атлетико»га қарши кечган учрашувнинг 54-дақиқасида майдонга тушди. «Реал» 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган баҳсда Диоманде натижали ҳаракат қайд этмади.
У аввалги «Эльче»га қарши 3:2 ҳисобидаги ғалабали ўйинда эса Килиан Мбаппега голли узатма берган эди. Бу ҳозирча ёзда «Лейпциг»дан 125+15 миллион евро эвазига харид қилинган футболчининг «Реал»даги ягона самарали ҳаракати бўлиб турибди.













