Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Нидерландия терма жамоаси жиддий йўқотишга учради

Баҳо:
+ | -

"Рома" ва Нидерландия терма жамоаси ҳужумчиси Дониэлл Мален жароҳат сабаб миллий жамоанинг Миллатлар лигасидаги яқин учрашувларида иштирок этмайди. Бу ҳақда Нидерландия Қироллик футбол иттифоқи маълум қилди.

27 ёшли футболчининг айнан қандай жароҳат олгани очиқланмаган. Маълум бўлишича, Мален терма жамоа таркибидан чиқарилган.

Шунингдек, ярим ҳимоячи Жастин Клюйверт ҳам жароҳат сабаб ушбу ўйинларни ўтказиб юборади. Мален ва Клюйверт ўрнига Гус Тил ҳамда Мекс Мердинк терма жамоага чақирилди.

Мален жорий мавсумда "Рома" сафида А Сериянинг 5 та ўйинида 6 та гол урди. Шунингдек, Чемпионлар лигасидаги ягона учрашувида 1 та голли узатма амалга оширди.

Унинг Нидерландия терма жамоасидаги статистикаси 56 та ўйинда 13 та голни ташкил этади. Мален миллий жамоадаги дебютини 2019 йил сентябрь ойида ўтказган.

24 сентябрь куни Нидерландия терма жамоаси Миллатлар лигаси "A" гуруҳи 1-тури доирасида Германияга қарши майдонга тушади.

Киритилди: 10:13, 21.09.2026.
Ўқилди: 670 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик