Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Эрик Гарсия Мадрид дербиси ҳақида гапиришдан бош тортди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ҳимоячиси Эрик Гарсия El Chiringuito журналистлари билан суҳбатда Мадрид дербиси ҳамда каталонияликларнинг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди.

Журналист ундан "Реал" ва "Атлетико" ўртасидаги дерби ҳақида сўраганида, футболчи ўйинни томоша қилмаганини айтди.

"Кўрмадим, ўйинни кўрмадим", деди Гарсия.

Журналист дербини умуман кўрмаганини аниқлаштирганида, у яна қисқа жавоб қайтарди:

"Йўқ, кўрмадим".

Шунингдек, унга матбуот анжуманида учрашувнинг айрим эпизодлари кўрсатилгани айтилди.

"Ҳеч нарса кўрганим йўқ, шунинг учун бу ҳақда ҳеч нима дея олмайман", деди "Барселона" ҳимоячиси.

Суҳбат якунида Гарсия каталонияликларнинг айни пайтдаги ҳолати ҳақида ҳам гапирди.

"Ҳа, биз ажойиб ҳолатдамиз, раҳмат. Жуда ҳам ажойиб ҳолатдамиз", деди испаниялик футболчи.

Киритилди: 10:32, 21.09.2026.
Ўқилди: 704 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик