«Аталанта» бош мураббийи Маурицио Сарри A Серия ўйинида «Ювентус»га (0:2) имкониятни бой бергач, жамоа техник ва тактик жиҳатдан ўсиб бораётганини, аммо унга характер ва ташаббускорлик етишмаётганини айтди. Мутахассиснинг сўзларига кўра, Туриндаги учрашув «бьянконери» иккинчи голни урмагунича, 65 дақиқа давомида тенг курашлар остида кечган.
«Жамоам яхшиланиб бормоқда, аммо биз ҳали ҳам журъат, энтузиазм ва ташаббус кўрсатиш борасида ортда қоляпмиз. Бу жамоага кўпроқ характер керак, унинг қалбида ўша оловни ёқиш лозим».
Сарри, шунингдек, кетма-кет учта мағлубиятдан иборат серияга изоҳ берар экан, вазиятни кризис деб аташдан бош тортди.
«Дастлабки учта ўйин пастроқ савияда эди, аммо охирги учтасида биз ўсишга эришяпмиз. Бу жамоада муайян имкониятлар бор ва уларни юзага чиқариш керак».













