«Лидс Юнайтед» бош мураббийи Даниэль Фарке АПЛ доирасида «Кристал Пэлас»га қарши кечган ўйинда (0:0) жамоасига ҳужумда сифат етишмаганини тан олди. «Лидс» 13 та зарба йўллади, аммо улардан фақат иккитаси дарвоза соҳасига аниқ борди.
«Натижани ҳамиша шунчаки «кўпроқ курашиш, кўпроқ интенсивлик ва кўпроқ ғалабалар керак» деган сўзлар билан тушунтириб бўлмайди. Баъзида шундай, аммо 38 тур давомида эмас. Баъзида сифат ҳисобига ҳам ғалаба қозониш керак, биз эса бугун ҳужумда ва олдинги чизиқда қарор қабул қилишда ана шу сифатни топа олмадик».
Германиялик мутахассис дарвоза дахлсизлиги сақлаб қолинганидан ва Премьер-лигадаги мағлубиятсиз серия 5 та ўйинга етганидан мамнун эканини таъкидлади, аммо таассуротлар аралаш бўлиб қолганини тан олди.
«Ҳақиқат шундаки, 38 турнинг ҳаммаси ҳам прожекторлар остидаги ва шампан футболи намойиш этиладиган сеҳрли оқшомлар бўла олмайди. Баъзида якшанба куни меҳнат қилишга ҳам тўғри келади. Менга кўп нарсалар ёқди, аммо ҳужумда бу аниқ энг яхши ўйинимиз бўлмади. Биз тўп билан жуда эринчоқлик билан муомала қилдик ва уни етарлича тез ҳаракатлантирмадик. «Кристал Пэлас» яхши ҳимояланди ва таҳсинга лойиқ»













