Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлаш учун Миллий футбол марказига етиб келди.
Фабио Каннаваро бошчилигидаги терма жамоамиз FIFA кунлари доирасида учта халқаро ўртоқлик учрашувида иштирок этади.
Ўзбекистон дастлаб 24 сентябрь куни Эрон терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтади.
1 октябрь куни вакилларимиз Сурия билан куч синашади.
Йиғиннинг сўнгги учрашуви 6 октябрга белгиланган. Ўзбекистон Жанубий Корея меҳмони бўлиб, баҳс Ёнъин шаҳридаги "Миреу" стадионида ўтказилади.
Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинлари:
24 сентябрь — Ўзбекистон — Эрон
1 октябрь — Ўзбекистон — Сурия
6 октябрь — Жанубий Корея — Ўзбекистон




















