The Sun маълумотига кўра, Муҳаммад Салоҳга тегишли Rolls-Royce автомобили тезликни оширгани қайд этилган пайтда рулда ким бўлганини кўрсатмагани учун футболчи 6 ойга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинди.
Қиймати 466 минг евродан ортиқ бўлган электр Rolls-Royce Spectre автомобили 2026 йил март ойида Чешир графлигининг Уилмслоу шаҳрида мобил тезлик камераси томонидан қайд этилган.
Манбага кўра, мисрлик ҳужумчи полицияга автомобилни ким бошқаргани ҳақида маълумот бермаган. Шунингдек, у уй манзилига юборилган икки марта суд чақирувига ҳам жавоб бермаган. Уоррингтон суди август ойида Салоҳни унинг иштирокисиз айбдор деб топган.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини 6 ойга бекор қилишдан ташқари, мутасаддилар ҳозирда "Трабзонспор" сафида тўп тепаётган футболчига 769 евро миқдорида жарима ҳам солган.
Бу Салоҳ иштирок этган йўл ҳаракати қоидаси билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. 2022 йилда у Ferrari автомобилида белгиланган тезликдан юқори ҳаракат қилгани учун жаримага тортилган ва ҳайдовчилик гувоҳномасига 3 та жарима балли ёзилган.
2018 йилда эса Салоҳ "Энфилд" яқинида автомобил бошқараётган пайтда мобил телефондан фойдаланаётгани видеога тушиб қолган.













