Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Беллингем дербида Жулиано Симеонени ҳақорат қилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Ла Лиганинг 7-туридан ўрин олган "Атлетико"га қарши учрашув вақтида ҳужумчи Жулиано Симеонега ҳақоратли тарзда мурожаат қилди. Бу ҳақда The Sun хабар берди.

Учрашув Мадриддаги "Сивитас Метрополитано" стадионида бўлиб ўтди. Баҳсни бош ҳакам Мигель Анхель Ортис Ариас бошқарди. Ўйин "Атлетико"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Можароли вазият иккинчи бўлимда, футболчилар тўп учун куч ишлатиб кураш олиб бораётган пайтда содир бўлди. Ерга йиқилган Беллингем дарҳол ўрнидан туриб, Симеоне билан муносабатларни ойдинлаштиришга уринди.

"Атлетико" ярим ҳимоячиси Коке вазиятни юмшатиш мақсадида Беллингемни четга тортишга ҳаракат қилди. Бироқ трансляция камералари англиялик футболчининг Симеонега қарата: "Бор йўқол, лаънати аблаҳ", деб бақираётганини қайд этди.

Еттита турдан сўнг "Атлетико" 16 очко жамғариб, Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. "Реал" эса 15 очко билан тўртинчи поғонада бормоқда.

Киритилди: 22:54, 21.09.2026.
Ўқилди: 1505 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик