Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Италияда пенальти ва VARга оид қоидаларга янгича ёндашув жорий этилмоқда

Баҳо:
+ | -

А Серия клублари мураббийлари Италия ҳакамлар ассоциацияси вакиллари билан учрашиб, ҳакамликка янгича ёндашувни, хусусан VAR тизими фаолияти ва пенальти белгилаш мезонларини муҳокама қилди.

Янги ёндашувга кўра, ҳакамлар ўйинни камроқ тўхтатиши ва аҳамияти катта бўлмаган қоидабузарликлар учун пенальти белгилашдан тийилиши керак. VAR эса фақат яққол хатолар содир этилган ҳолатларда аралашади. Тўқнашувлар баҳоланганда эса фақат секинлаштирилган такрорларга эмас, балки ҳаракат тезлиги ва контакт кучига ҳам эътибор қаратилади.

Мавсум бошланишидан олдин ҳам ҳакамлар ўйинни аввалгига нисбатан анча динамик ўтказишга урғу бериши, жарима зарбаларини камроқ белгилаши ва айниқса жарима майдони ичидаги баҳсли ҳолатларда қоидабузарликни қайд этишга шошилмаслиги маълум қилинган эди.

Мавсумнинг дастлабки 50 та учрашувида атиги бешта пенальти белгиланди.

А Серия президенти Эцио Симонелли янги ёндашув ўйиндаги фаол вақт миқдорига ижобий таъсир кўрсатганини таъкидлади. Шу билан бирга, айрим жиҳатлар ҳали такомиллаштирилиши кераклигини қайд этди.

Киритилди: 23:18, 21.09.2026.
Ўқилди: 1214 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик