Кириш Регистрация
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм 1-3 Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Саму Агехова 223 кундан сўнг майдонга қайтди

Баҳо:
+ | -

«Порту» ҳужумчиси Саму Агехова оғир жароҳатдан сўнг 223 кун ўтиб майдонга қайтди. Испаниялик футболчи Португалия чемпионати доирасида «Бенфика»га қарши ўтган ва 3:1 ҳисобида якунланган учрашувнинг сўнгги дақиқаларида майдонга тушди.

22 ёшли футболчи февраль ойида ўнг тиззасининг олдинги хочсимон боғламини узиб олган эди.

«223 кундан сўнг мен ҳар доим бўлишни истаган жойимга қайтдим. Бу оғир йўлда мени қўллаб-қувватлагани учун Худога шукр», — деб ёзди Агехова ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Футболчи, шунингдек, оиласи, дўстлари ва «Порту» мухлисларига меҳр ва қўллаб-қувватлаши учун миннатдорлик билдирди.

«Порту» бош мураббийи Франческо Фариоли клуб тиббий штаби ишини алоҳида эътироф этди.

«Самунинг яна биз билан экани кўп нарсани англатади», — деди Фариоли.

«Порту» миллий чемпионатда 7 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 04:58, 22.09.2026.
Ўқилди: 550 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик