Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Азмун Эрон терма жамоасига қайтганидан сўнг баёнот берди

Баҳо:
+ | -

БААнинг «Шабаб Ал-Ахли» клуби форварди Сердар Азмун Эрон миллий терма жамоаси сафига қайтганини маълум қилди. Ҳужумчи Ўзбекистон (24 сентябрь) ва Россия (29 сентябрь) терма жамоаларига қарши кечадиган ўртоқлик учрашувлари олдидан йиғинга чақирилди.

«2014 йилдан то шу кунгача миллий терма жамоа либосида кўп нарсани бошдан кечирдим. Мен ҳатто жамоа билан бирга бўлмаган пайтларимда ҳам ўзимни ундан ажралгандек ҳис қилмаганман. Юрагим жамоа учун оғрир ва ўйин бошланишидан олдин миллий мадҳияни эшитишни жуда хоҳлар эди. Мени яна чақиришганини билганимда, худди биринчи мартадагидек қувонч ҳис қилдим. Мен ҳеч кимдан хафа эмасман. Мен исботлашим керак бўлган ҳеч нарса йўқ. Шунчаки бутун қалбим билан севадиган мамлакатим учун яна курашиш имкониятига эга бўлганимдан хурсандман. Мен соғинган эдим. Мен қайтдим!» — деб ёзди Азмун ижтимоий тармоқда.

Аввалроқ 31 ёшли футболчи ЖЧ-2026 саралаш турнирида иштирок этиш учун ўйинчиларнинг кенгайтирилган рўйхатига киритилмаган эди. Матбуотда бунга унинг ижтимоий тармоқлардаги постлари сабаб бўлгани айтилган эди. Ҳужумчи ҳисобида терма жамоа сафида 91 та ўйин ва 57 та гол мавжуд.

Киритилди: 06:46, 22.09.2026.
Ўқилди: 765 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик