«Арсенал»нинг Премьер-лигада «Ньюкасл Юнайтед» ва «Манчестер Сити»га қарши ўтказадиган учрашувлари Буюк Британиядаги телевизион трансляциялар муносабати билан қайта белгиланди.
«Канонирлар» 21 ноябрь, шанба куни «Сент-Жеймс Парк»да «Ньюкасл Юнайтед» меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:30 да бошланади.
«Арсенал»нинг навбатдаги чемпионат баҳси «Манчестер Сити»га қарши бўлади. «Эмирейтс» стадионидаги учрашув 29 ноябрь, якшанба куни ўтказилади ва Тошкент вақти билан соат 21:30 да старт олади.
7 ноябрь куни «Ҳалл Сити»га қарши уй учрашуви санаси ва вақтида эса ўзгариш бўлмади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.
«Арсенал»нинг ноябрь ойидаги Премьер-лига тақвими:
1 ноябрь, 21:30 — «Ливерпуль» (сафарда)
7 ноябрь, 20:00 — «Ҳалл Сити» (уйда)
21 ноябрь, 22:30 — «Ньюкасл Юнайтед» (сафарда)
29 ноябрь, 21:30 — «Манчестер Сити» (уйда)













