Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

«Машъал-2002» — Бухородаги турнир ғолиби

Баҳо:
+ | -

25-29 сентябрь кунлари Бухоро шаҳрида 2002 йилда туғилган футболчилар ўртасида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишлаб ўзига хос турнир ўтказилди. 9та жамоа иштирок этган мазкур мусобақада “Машъал” футбол мактабининг тарбияланувчилари биринчи ўринни қўлга киритишди. Қизиғи шундаки, муборакликлар тўртта ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозаларидан бирорта ҳам гол ўтказиб юборишмади.

Жонибек Эгамбердиев ва Икрем Репатов бошқарувидаги жамоа аввалига гуруҳда Учқудуқнинг “Сокол” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Кейин эса “Андижон” 1:0 ҳисобида доғда қолдирилди. Ярим финалда “Хоразм” билан кечган баҳс 0:0 ҳисобида якун топди ва пенальтилар сериясида ёш “газчилар” 3-2 ҳисобида зафар қучишди. Ва ниҳоят турнирнинг ҳал қилувучи финал ўйинида “Машъал” “Бухоро”ни 1:0 ҳисобида енгди.

Шуни айтиб ўтишимиз лозим, бу мусобақада ўйинларнинг ҳар бир тайми 20 дақиқадан ўйналди. Жамшид Ботиров раҳбарлик қилаётган Бухоро футбол мактаби бош ташкилотчи бўлди. Турнир якунига етгач, одатдагидек ҳар бир чизиқ бўйича энг кучлилар аниқланди. “Машъал-2002” футболчиси Юлмухамедов Руслан “Мусобақанинг энг яхши футболчиси” деб топилди.

Шундай қилиб ёш футболчилар ўртасида ўтказилган турнирда “Машъал” биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, “Бухоро”га иккинчи ўрин насиб этди. Хоразм ва Навоий вилояти жамоалари эса учинчи-тўртинчи ўринларни бўлиб олишди.

Гуруҳ ўйинлари
“Машъал” – “Сокол” – 2:0
Гол:
Юлмухамедов Руслан (2та).

“Машъал” – “Андижон” – 1:0
Гол:
Субҳонов Шамшод.

Ярим финал
“Машъал” – “Хоразм” – 0:0 (пенальтилар бўйича – 3:2)

Финал
“Машъал” – “Бухоро” – 1:0
Гол:
Юлмухамедов Руслан

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 08:20, 30.09.2013.
Ўқилди: 2879 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.