Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Льюис Холл «Манчестер Юнайтед» қизиқишига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл Юнайтед» ҳимоячиси Льюис Холл «Манчестер Юнайтед» томонидан бўлган қизиқиш «Сент-Жеймс Парк»да қолиш қарорига таъсир қилмаганини айтди. Футболчи яқинда клуб билан янги узоқ муддатли шартнома имзолади.

Англия терма жамоаси аъзоси The Gazette нашрига берган интервьюсида трансфер ҳақидаги гап-сўзларни аксинча, ўз ўйинига берилган ижобий баҳо сифатида қабул қилганини таъкидлади.

«Йўқ, ростини айтсам, бу менга таъсир қилмади. Агар сизни бошқа бир жамоа билан боғлашса, демак, ниманидир тўғри қилаётган бўласиз.

Менимча, бу сизнинг ўйинларингиз, футболчи ва инсон сифатидаги фазилатларингизга берилган баҳодир. Мен буни ижобий қабул қилдим», — деди Холл.

У, шунингдек, «Ньюкасл» сафида ўйнашдан завқ олаётганини ва янги бош мураббий Маттиас Яйссле қўл остида клубнинг мақсадларига ишонишини таъкидлади.

Холл таркибни янада кучайтириш муҳимлигини ҳам қайд этиб, янги шартнома имзолаш қарори ўзи учун «ҳеч қандай иккиланиш талаб қилмаганини» айтди.

22 ёшли футболчи 2023 йилда «Челси»дан «Ньюкасл»га ўтган ва клуб сафида 107 та учрашувда майдонга тушган.

Унинг янги шартномаси 2031 йилга қадар амал қилади.

Киритилди: 12:17, 22.09.2026.
Ўқилди: 765 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик