Кириш Регистрация
23/10 19:00 Пахтакор 1-3 Нефтчи
23/10 19:00 Бухоро 0-0 Сурхон
23/10 23:45 Торино 3-2 Монца
24/10 00:00 Алавес 1-1 Малага
24/10 00:00 Ипсвич 1-1 Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано - Эльче
24/10 18:00 Кальяри - Болонья
24/10 18:00 Комо - Сассуоло
24/10 18:00 Насаф - Сўғдиёна
24/10 19:00 Арсенал - Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити - Фулхэм
24/10 19:15 Расинг - Эспаньол
24/10 21:00 Наполи - Рома
24/10 21:30 Валенсия - Вильярреал
24/10 21:30 Челси - Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио - Парма
25/10 00:00 Атлетико - Депортиво
25/10 16:00 ОКМК - Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер - Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао - Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум - Локомотив
25/10 18:15 Динамо - Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити - Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль - Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
25/10 19:00 Аталанта - Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа - Венеция
25/10 20:15 Сельта - Бетис
25/10 21:30 Сандерленд - Лидс
25/10 22:00 Лечче - Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад - Леванте

«Севилья» мухлиси Винисиусга нисбатан ирқчилик учун қамалиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Севилья» мухлиси «Реал» юлдузи Винисиус Жуниорга нисбатан содир этилган жиддий ирқчилик ҳолати юзасидан бугун, сешанба куни суд олдида жавоб бермоқда. Mundo Deportivo хабарига кўра, унга 1 йилу 9 ойгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Севилья судидаги мазкур жараён воқеадан икки йилдан ортиқ вақт ўтиб бошланди.

Жиноий иш 2023 йилда «Рамон Санчес-Писхуан» стадионида ўтказилган Ла Лига учрашуви билан боғлиқ.

Давлат айбловига кўра, мухлис шимолий трибунанинг майдонга яқин пастки қисмида бўлган ва бразилиялик вингерга бир неча бор ирқий ҳақоратлар қилган.

Телекамералар унинг маймунга ўхшаш ҳаракатлар қилиб, Винисиусга нисбатан ҳақоратли сўзлар бақирганини қайд этган. Ушбу видеотасвирлар тергов учун муҳим далил бўлган.

Испания прокуратураси мухлисга расман «маънавий дахлсизликни бузиш» айбловини қўйган. Айблов томонининг таъкидлашича, унинг ҳаракатлари футболчини атайлаб камситиш, шарманда қилиш ва руҳий азоб етказишга қаратилган.

Ўйиндан кейин «Севилья» раҳбарияти Ла Лига вакиллари билан ҳамкорлик қилиб, ушбу шахсни аниқлаган. Натижада унга стадионга умрбод кириш тақиқланган ва клуб аъзолигидан чиқарилган.

Киритилди: 12:50, 22.09.2026.
Ўқилди: 676 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик