Италиянинг «Рома» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Франческо Тотти профессионал футболга қайтиш вариантини кўриб чиққан эди. Бу ҳақда афсонавий италиялик ўзининг «Oltre» номли янги китобида сўзлаб берди.
«48 ёшимда мен «Женоа» ва «Комо»га рад жавобини бердим. Танам қайтишга тайёр эди, аммо бир саволга жавоб бериш керак эди: «Мен «Рома»га қарши ўйнашга тайёрманми?» Ичимдаги жавоб аниқ эди, шунинг учун рад этдим», — деб ёзади Тотти ўз автобиографиясида.
Тотти бутун фаолиятини «Рома» таркибида ўтказган. У римликлар шарафини 1993 йилдан 2017 йилгача ҳимоя қилган. Ушбу давр мобайнида у 785 та ўйинда майдонга тушиб, 307 та гол урган ва 205 та голли узатмани амалга оширган.













