Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Берналь «Барселона» билан шартномани узайтиришга яқин

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Берналь каталонияликлар билан янги шартнома имзолашга яқин турибди. Томонлар 19 ёшли испаниялик футболчининг битимини 2031 йилнинг ёзигача узайтиришни режалаштиришмоқда.

Янги шартноманинг асосий шартларидан бири — товон пули суммасини аввалги даражада, яъни 500 миллион евро миқдорида сақлаб қолиш бўлади. «Барселона» раҳбарияти бу суммани оширишни лозим топмади, чунки амалдаги миқдор ёш футболчининг салоҳиятини юқори баҳолаш учун етарли деб ҳисоблайди.

Битим тез орада узайтирилиши ҳақида аввалроқ «Барселона» спорт директори Деку клубнинг охирги ассамблеясида маълум қилган эди. Ҳозирда музокаралар якуний босқичда. Берналь «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2024 йилнинг июль ойидан бери асосий жамоада ҳаракат қилиб келмоқда.

Киритилди: 15:52, 22.09.2026.
Ўқилди: 534 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик