Кириш Регистрация
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан 2-4 Болонья
28/10 22:30 Парма 0-0 Удинезе
28/10 22:30 Венеция 0-2 Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче
30/10 00:45 Фиорентина - Аталанта

Мбаппе Зидан ва Моуриньо ҳақида: "Ҳар доим шундай инсонлардан ўрганишни истаганман"

Баҳо:
+ | -

"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция терма жамоаси ва клубидаги мураббийлари ҳақида фикр билдирди.

"Дидье Дешамни ҳам унутмаслик керак. У 14 йил давомида Франция термаси билан тарих яратди ва улкан муваффақиятларга эришди..."

"Бунинг иложи йўқ!"

"Аммо энди терма жамоада янги бош мураббий — Зинедин Зидан. Жамоа билан янги таркибда учрашишни интиқлик билан кутяпсизми?"

"Албатта. Аввало, Дидье Дешамга муносиб ҳурмат кўрсатиш керак. Унинг Франция термаси учун қилган ишлари шунчаки ақл бовар қилмас даражада. У ўз номини тарихга ёзди ва жамоани ўзига муносиб бўлган ўринга қайтарди. Бунинг учун ундан доимо миннатдор бўламиз.

Энди янги мураббий билан янги босқич бошланмоқда. Ҳаммаси қандай кечишини кўрамиз. Янги йўлнинг бошида доимо шундай бўлади: ҳамма нарса янги, мослашиш керак. Биз эса дарҳол ишга киришиб, ғалаба қозонишни бошлашимиз лозим. Чунки мухлислар биздан айнан шуни кутишади".

"Зидан янги лавозимига киришганидан кейин у билан гаплашдингизми?"

"Йўқ. У билан Клерфонтенда учрашишни кутяпман. Менимча, айнан ўша ерда гаплашган маъқул. Албатта, биз бир шаҳарда — Мадридда яшаймиз ва аввал ҳам бир неча марта учрашганмиз, қолаверса, олдиндан таниш эдик.

Аммо мен ҳақиқатан ҳам Клерфонтенга боришни ва унинг биздан жамоа сифатида, мендан эса футболчи сифатида нимани кутаётганини тушунишни истайман. Кейин ҳаммаси қандай кечишини кўрамиз".

"Жозе Моуринью "Реал" бош мураббийи бўлганидан кейин ҳаётингизда нимадир ўзгардими? Қачондир шундай шахс билан ишлашни истаганмидингиз?"

"Ҳа, албатта. Мен ҳар доим унинг мураббийим бўлишини истаганман. У доимо менда қизиқиш уйғотган. У жуда ақлли инсон ва ўз ишини жуда яхши билади.

У етакчи. Мураббий сифатида эса замонавий футбол давридаги энг яхшилардан бири. Шунинг учун бундай даражадаги инсонлардан ўрганиш ва ҳар куни улар билан ёнма-ён ишлаш доимо ёқимли".

"Демак, ҳаммаси жойида?"

"Ҳаммаси яхши. Ҳаётда бундан ҳам ёмонроқ нарсалар бўлади", деди Мбаппе кулиб.

Киритилди: 16:42, 22.09.2026.
Ўқилди: 733 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик