Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Лусан - де ла Фуэнте ҳақида: "У 2032 йилгача қолишга лойиқ"

Баҳо:
+ | -

Испания Қироллик футбол федерацияси раҳбари Рафаэль Лусан миллий жамоа бош мураббийи Луис де ла Фуэнте билан шартноманинг 2032 йилгача узайтирилгани ҳақида фикр билдирди.

Ўтган ёзда Испания де ла Фуэнте бошчилигида ўз тарихида иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлган эди.

"Менимча, бу зарур қарор эди. Ушбу лойиҳа шу муддатгача давом этиши керак. Ҳамманинг эътибори 2030 йилга қаратилганди ва бу таклиф барча томонидан ижобий қабул қилинди.

У шундан кейин ҳам, камида 2032 йилгача ишлашда давом эта олишига умид қиламан. Нега энди йўқ? Бу тўғри қарор. Луис бунга лойиқ.

Иккита юлдузни кўрганимда, учинчиси худди кинодагидек бўларди. Биз Луис билан биргаликда учинчи юлдузни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз", деди Лусан.

Киритилди: 18:40, 22.09.2026.
Ўқилди: 491 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик