Сентябрь ойи ўртасида Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клуби бош мураббийсиз қолганди. Германия чемпионатидаги дастлабки тўрт учрашувда мағлубиятга учраган жамоа Ойген Полански билан шартномани бекор қилди. Энди клубга Александр Блессин бош мураббий этиб тайинланди.
53 ёшли мутахассис билан 2028 йил ёзигача мўлжалланган меҳнат шартномаси имзоланди. Блессин аввал «Санкт-Паули»ни бошқарган ва унинг қўл остида жамоа Германия элита дивизионини тарк этган. Шунингдек, мутахассис Бельгиянинг «Юнион Сент-Жиллуаз» ва «Остенде», Италиянинг «Женоа» ҳамда Германиянинг «РБ Лейпциг» клубларида ишлаган.
«Боруссия» Бундеслиганинг дастлабки тўрт туридан сўнг турнир жадвалининг сўнгги поғонасида бормоқда.













