Бразилия терма жамоасини экзотик ўртоқлик ўйинлари турнеси кутмоқда — иккита учрашув Австралияда ва яна биттаси Ҳиндистонда бўлиб ўтади. Бу шуни англатадики, кейинги ҳафталарда миллий терма жамоа ўйинчилари ҳавода умумий ҳисобда икки суткага яқин вақт ўтказишади — бошқача айтганда, тахминан 35 минг километр масофани босиб ўтишади.
«Барселона» юлдузи Рафиньянинг вазияти айниқса нозик ҳисобланади. У самолётда учишни ёқтирмайди ва аввалги сафарлардан терма жамоа ихтиёридан толиққан ва чарчоқдан шикоят қилган ҳолда қайтган эди.
Гап чемпионатнинг бор-йоғи еттита ўйинида 12 та гол урган футболчи ҳақида бормоқда — агар у шу руҳда гол уришда давом этса, мавсум охирида унинг ҳисобида 65 тага яқин гол бўлади.













