Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Макаллистер Аргентина терма жамоасининг Мессисиз келажаги ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистер миллий терма жамоанинг Лионель Мессисиз келажаги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Месси ҳақидаги сўзлар ҳар доим бир хил: миннатдорчилик ва иккинчи бундай ўйинчи ҳеч қачон бўлмаслигини англаш. Биз у билан ўтказган вақтимиздан тўлиқ баҳраманд бўлдик. Шунингдек, у бизга ютган барча нарсаларимизда ёрдам бергани учун ундан миннатдормиз. Унинг хайрлашув ўйини, шубҳасиз, жуда таъсирли бўлади.

Бу янги ўйинчилар пайдо бўладиган бошқача жараён бўлади. Биз ҳозирданоқ ҳал қилувчи ролни ўйнаган дунёнинг энг яхши ўйинчиси энди ёнимизда бўлмаслигини тушунишимиз ва жамоа сифатида кучлироқ бўлишимиз керак. Бу энг муҳими бўлади», — дейди Мак Аллистернинг сўзларини ESPN.

Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини энг яхши тўпурар ва ўтказилган ўйинлар сони бўйича рекордчи сифатида якунламоқда. Унинг ҳисобида миллий терма жамоа сафидаги 207 та ўйинда 125 та гол бор.

Киритилди: 07:24, 23.09.2026.
Ўқилди: 702 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик