“Барселона” ва Испания терма жамоаси аъзоси Ламин Ямал афсонавий футболчилар сафига қўшилиш истагини билдирди.
“Мен ҳар доим иложи борича юқори мақсадларга интилиш кераклигини айтаман. Агар мен официант бўлганимда, ресторанга эгалик қилишни орзу қилардим.
Мен тарих яратиш учун ўйнайман. 30 йилдан кейин ёшлар: “У ҳам ажойиб футболчи эди”, дейишларини истайман.
Аммо ҳеч қачон: “Мен Пеледан, Мессидан яхшироқ бўлишим керак”, деб ўйламайман. Мен ўзимни ҳеч ким билан солиштиришни хоҳламайман. “Мен Ламин Ямал бўлишни хоҳлайман, мени Ламин Ямал сифатида эслаб қолишларини истайман ва умид қиламанки, буюклар қаторида бўламан. Менимча, бунинг учун имконият ва ресурсларим бор ва барчаси менга боғлиқ”, деди Ямал.













