"Барселона"нинг юлдуз вингери Ламин Ямал ўз олдига қўйган мақсадлари ҳақида гапирди.
"Мен Ла Лигада уч марта чемпион бўлдим, аммо камида яна етти-саккиз марта бу совринни қўлга киритишни истайман.
Ҳали Чемпионлар лигасида ғолиб бўлмаганман. Бу мусобақада ҳам ғалаба қозонишни хоҳлайман", — дея 19 ёшли футболчининг сўзларини L'Équipe келтирди.













