Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

"Манчестер Сити" вингери сафдан чиқди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" қанот ҳужумчиси Антуан Семеньо соғлиғи билан боғлиқ муаммо сабаб Гана терма жамоасининг яқиндаги ўйинларини ўтказиб юборади. Бу ҳақда 3NewsGH хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Семеньонинг тўпиғида шиш пайдо бўлган ва шу сабаб у 2027 йилги Африка миллатлар кубоги саралаш босқичидаги яқин учрашувларда миллий жамоасига ёрдам бера олмайди.

26 ёшли Семеньо жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида еттита ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

Эътиборлиси, вингер барча учрашувларни асосий таркибда бошлаган ва фақат бир марта ўйин давомида алмаштирилган.

Киритилди: 10:43, 23.09.2026.
Ўқилди: 515 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик