"Манчестер Сити"нинг норвегиялик тўпурари Эрлинг Холанд Европанинг яна бир топ-клуби қизиқиш доирасига тушди.
Аввалроқ 2027 йил ёзида "Реал" ва "Барселона" Холандни сотиб олишга уриниб кўриши мумкинлиги хабар қилинган эди.
TEAMtalk маълумотига кўра, келажакда Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳам Холанд учун курашга қўшилиши мумкин, агар ўша пайтга келиб ҳужумчи ҳали ҳам "Манчестер Сити" сафида тўп тепаётган бўлса. Германия грандида Гарри Кейн яна икки-уч йил жамоада қолишини исташмоқда. Шундан кейин клуб Холанд трансфери учун ҳаракат қилишга тайёр.
Жорий мавсумда 26 ёшли Холанд барча мусобақалар доирасида еттита ўйин ўтказиб, еттита гол урди. Унинг "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномаси 2034 йилгача мўлжалланган.













