Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам

Ламин Ямал фаолияти бошида олган энг муҳим сабоқни айтди

Баҳо:
+ | -

"Барселона"нинг 19 ёшли футболчиси Ламин Ямал фаолиятининг дастлабки даврида ўйинларга тайёргарлик кўриш ва учрашувлардан кейин тикланиш жараёнига бўлган муносабати қандай ўзгарганини гапириб берди.

"Илк бор жисмоний муаммоларга дуч келганимда, ўзимга: "Мен ҳали боламан, худди пластикдан ясалгандекман, қандай қилиб жароҳат олишим мумкин?" деб ўйлагандим. Кейинчалик бу ундай ишламаслигини тушундим. Биз энг юқори даражада ўйнаймиз, шунинг учун барчамиз физиотерапевт билан ишлашимиз, тўғри овқатланишимиз ва яхши ухлашимиз керак. Буларнинг барчаси ҳозирга қадар эришган натижаларимга етишимда ёрдам берди", — дея Ямалнинг сўзларини Barca Universal келтирди.

Испаниялик вингер жорий мавсумда Ханс-Дитер Флик жамоаси сафида саккизта ўйин ўтказиб, саккизта гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 10:52, 23.09.2026.
Ўқилди: 521 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик