"Ливерпуль"нинг афсонавий собиқ футболчиси Стивен Жеррард "Тоттенхэм"нинг янги мавсумдаги ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Менимча, "Тоттенхэм" ўйинида маълум ўсиш бор, аммо жамоага соф ҳужумчи етишмаяпти. Уларда мунтазам гол урадиган форвард йўқ. Ҳужум чизиғида қизиқарли футболчилар бор, лекин бир мавсумда 20 та голни ким уради?" — деди Жеррард TNT Sports эфирида.
Беш турдан сўнг "Тоттенхэм" атиги 2 очко жамғариб, Англия Премьер-лигаси турнир жадвалининг сўнгги ўрнини эгаллаб турибди.
Олтинчи турда Роберто Де Дзерби шогирдлари сафарда "Манчестер Юнайтед"га қарши майдонга тушади.













