"Манчестер Сити" ҳимоячиси Раян Аит-Нури фаолиятини Италиянинг топ-клубларидан бирида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Журналист маълумотига кўра, Туриннинг "Ювентус" клуби 25 ёшли жазоирлик қанот ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Аит-Нурининг трансфер қиймати 40 миллион еврога баҳоланмоқда, унинг "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномаси эса 2030 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган.
Ҳимоячи ўтган мавсум Англия Премьер-лигасида 17 та ўйинда майдонга тушиб, иккита голли узатмани амалга оширган. Жорий мавсумда эса Аит-Нури ҳали чемпионат ўйинларида майдонга тушмади.













