Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

15 ёшли вундеркинд "Манчестер Юнайтед"дан кетиш учун ФИФАга мурожаат қилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Жей-Жей Габриэль клубни тарк этишга қатъий қарор қилган.

Transfer News Live журналист Нэйтан Солт маълумотига таяниб хабар беришича, агар "қизил иблислар" раҳбарияти 15 ёшли футболчига жорий мавсум охиригача клубдан кетишга рухсат бермаса, у Премьер-лигага ёки ҳатто ФИФАга шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.

Манкунианликларда вазиятни ҳал қилиш ва ёш истеъдодни фикридан қайтариш учун атиги икки ҳафта вақт қолган.

Аввалроқ футболчининг оиласи "Манчестер Юнайтед"даги тизимдан норози экани ва ҳужумчи ривожланишини Европанинг топ-клубларидан бирида давом эттиргани маъқул, деб ҳисоблаётгани хабар қилинган эди.

Габриэльга Мадриднинг "Реал" клуби, "Барселона", "ПСЖ" ва Европанинг бошқа йирик жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

Киритилди: 11:05, 23.09.2026.
Ўқилди: 880 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик