Кириш Регистрация
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 12:45 Аделаида Юн. 0-2 Лион Сити Сэйлорс
29/10 15:00 Тампинес Роверс 1-5 Свай Риенг
29/10 15:00 Кангвон 1-0 Кучинг Сити
29/10 17:15 Тай По 0-3 Патхум Юнайтед
29/10 17:15 Шангхай Шенхуа 0-1 Матида Зелвия
29/10 17:15 Пномпен Краун 2-0 Китчи
29/10 22:30 Фрозиноне 5-1 Лечче
30/10 00:45 Фиорентина 2-2 Аталанта
31/10 01:00 Вильярреал - Эспаньол
31/10 17:30 Челси - Ман. Юнайтед
31/10 18:00 Леванте - Атлетико
31/10 19:00 Болонья - Монца
31/10 20:00 Борнмут - Лидс
31/10 20:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
31/10 20:00 Ковентри Сити - Сандерленд
31/10 20:00 Халл Сити - Ипсвич
31/10 20:00 Манчестер Сити - Брайтон
31/10 20:15 Райо Вальекано - Сельта
31/10 22:00 Удинезе - Рома
31/10 22:30 Бетис - Малага
31/10 22:30 Тоттенхэм - Кристал Пэлас

«Манчестер Юнайтед» иқтидорли ҳимоячиси январда жамоани тарк этиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Daily Mail нашри хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед»нинг ёш футболчиси Харри Амасс узоқ вақтдан бери ҳамкорлик қилиб келган агенти Жейсон Мак билан муносабатларни якунлаб, M+C Saatchi Football агентлигига қўшилди.

19 ёшли футболчи ёзги трансфер ойнасида «Олд Траффорд»ни тарк эта олмади. Бунда «Манчестер Юнайтед»нинг «Ньюкасл Юнайтед» чап қанот ҳимоячиси Льюис Холлни харид қила олмагани ҳам қарорга таъсир кўрсатган.

Шунингдек, Амасс жамоани бутунлай тарк этиши ёки ижара асосида бошқа клубга ўтиши масаласида ҳам ноаниқлик бўлган. «Бернли» эса уни ўз сафига қўшиб олиш бўйича музокара олиб борган клублардан бири эди.

Амасс август ойида янги агентлик билан ҳамкорликни бошлади. Бироқ бу келишув узоққа чўзилмаслиги ҳам мумкин. Хабарларга кўра, бир неча агент футболчи ва унинг оиласини вакилликни яна ўзгартиришга кўндиришга ҳаракат қилмоқда.

Чап қанот ҳимоячисига январь трансфер ойнаси арафасидаёқ қизиқиш ортган. Чемпионшип, Германия ва Нидерландия клублари унинг вазиятини кузатиб бормоқда.

«Манчестер Юнайтед»да табиий чап қанот ҳимоячиси етишмаётганига қарамай, Амасс жорий мавсумда етарлича имкониятга эга бўлмади. Майкл Каррик ҳозиргача бу позицияда Люк Шоу, Патрик Доргу ва Нуссаир Мазрауини афзал кўрмоқда.

«Олд Траффорд»да асосий жамоада мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш қийин бўлиб турган бир пайтда, тўғри агентлик билан ҳамкорлик қилиш Амасснинг январда бошқа клубга ўтишида муҳим аҳамият касб этиши мумкин. Ҳозирча унинг ижара асосида кетиши энг эҳтимолий вариант сифатида қаралмоқда.

Киритилди: 13:25, 23.09.2026.
Ўқилди: 1060 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессини ортда қолдириб, B.O.A.T совринини қўлга киритди. Бу қандай мукофот ва португалиялик нега ғолиб бўлди? [6080]

Абдуқодир Ҳусановга Англия Лига кубогидаги ўйини учун қандай баҳо қўйилди? [5265]

«Барселона» кетма-кет иккита мағлубиятдан кейин тушкунликдан чиқиб кетиш йўлини топди [3980]

120 миллион евро: «Реал» Англиядан янги футболчи олиб келмоқчи [2581]

«Олтин тўп»-2027: Goal талқини бўйича асосий даъвогарлар рейтинги тузилди [2359]

«Комо» Николас Паснинг трансфер нархини белгилади [2210]

Флик «Реал»га қарши ўйиндан сўнг Бальде ҳақида қарор қабул қилди [1990]

Махсус комиссия Роналдунинг голини текширди: натижа маълум [1959]

Англия лига кубоги. «Манчестер Сити» - «Брайтон» - 2:2. Пенальтилар серияси - 4:3 (видеошарҳ) [1646]

Роналду учун даҳшатли туш: Месси Криштианудан тарихий рекордни тортиб олиши мумкинми? [1636]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик