Килиан Мбаппе чоршанба куни эрталаб Франция терма жамоаси билан машғулотда иштирок этди. Бу ҳақда журналист Ильес Питерс ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
Бир кун аввал Мбаппе гриппга ўхшаш аломатлар сабаб машғулотни ўтказиб юборгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Кўринишидан, «учранглилар» сардори ҳозир ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Пайшанба куни Франция терма жамоаси Туркияга йўл олади. Жамоа эртаси куни Миллатлар лигаси 1-турида мезбонларга қарши майдонга тушади. Бу учрашув Зинедин Зидан учун «учранглилар» бош мураббийи сифатидаги илк ўйин бўлади.
Клуб миқёсида Килиан Мбаппе «Реал»даги учинчи мавсумини ўтказмоқда. Transfermarkt портали 26 ёшли ҳужумчининг трансфер қийматини 200 миллион евро деб баҳоламоқда.













