Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан жамоада сардорлик қиладиган тўрт нафар футболчини танлади. RMC Sport хабар беришича, «уч ранглилар» сардорлари гуруҳига Килиан Мбаппе, Усмон Дембеле, Адриен Рабьо ва Жюль Кунде киритилган.
Зиданнинг танлови футболчиларнинг Франция терма жамоаси сафида ўтказган ўйинлари сони, шунингдек, жамоа кийиниш хонасидаги лидерлик фазилатларига асосланган.
Айни йиғин доирасида Франция терма жамоаси тўртта учрашув ўтказади. Зинедин Зидан шогирдлари 25 сентябрь куни Туркия, 28 сентябрь куни Бельгия, 2 октябрь куни Италия ва 5 октябрь куни яна Бельгияга қарши майдонга тушади.
Сентябрь ойидаги ўйинлар «уч ранглилар» учун сафарда, октябрдаги баҳслар эса ўз майдонида бўлиб ўтади.













