"Пахтакор" футболчилари Айман Ҳусайн ва Заид Таҳсин Ироқ миллий терма жамоаси сафида навбатдаги учрашувда иштирок этди.
Форс кўрфази кубоги доирасида Ироқ Уммон терма жамоасига қарши майдонга тушди. Баҳс 1:1 ҳисобида якунланди.
Ҳусайн ҳам, Таҳсин ҳам учрашувни асосий таркибда бошлаб, 90 дақиқани тўлиқ майдонда ўтказди.
Айман Ҳусайн Ироқ терма жамоасининг ягона голида ассистент сифатида қатнашди. Заид Таҳсин эса учрашув давомида ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди.













