Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Кейн Райснинг Англия терма жамоаси қайдномасидан чиқариб ташланганига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси сардори Харри Кейн миллий жамоа таркибидан чиқарилган ярим ҳимоячи Деклан Райс атрофидаги вазият ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Арсенал» ярим ҳимоячисига қўшимча дам беришга қарор қилинди. У «уч шерлар»нинг Миллатлар лигасидаги сентябрь ойидаги ўйинларини ўтказиб юборади.

«Ҳар кимда вазият ҳар хил. Орқада жуда тиғиз ёз қолди — айниқса Премьер-лигада ўйнайдиганлар учун. Ҳозирда мен Германияда ўйнайбман, у ерда қишки танаффус вақтида дам олиш ва куч йиғиш имконияти бор, шунинг учун мен бошқача ҳолатдаман.

Ҳар ким ўз ҳақида қайғуриши ва соғлиғини биринчи ўринга қўйиши керак. Мен барча йигитларга ишонаман. Деклан билан гаплашдик ва мен унинг ўз клуби ҳамда терма жамоа фаровонлиги учун бор кучини бераётганини биламан. Унга қанчалик қийин бўлаётганини тушунаман», — деди «Бавария» форварди Кейн Arsenal News Channel нашрига.

Англия терма жамоаси ўз уйида Испанияга қарши (26.09) ва меҳмонда Чехияга қарши (29.09) ўйин ўтказади.

Киритилди: 06:44, 24.09.2026.
Ўқилди: 329 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик