Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Сака: «Доуманнинг қанчалик узоққа бориши ўзига боғлиқ»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» ярим ҳимоячиси Букайо Сака 16 ёшли жамоадоши Макс Доуманнинг иқтидорини юқори баҳолади ва унинг кейинги ўсиши фақат ўзига боғлиқ эканини таъкидлади.

«Футболда қанчалик узоққа бора олиши фақат унинг ўзига боғлиқ. Мен шуни айта оламан. Аммо ҳа, унинг иқтидори — бу ажойиб нарса», — деди Сака BBCʼга берган интервьюсида.

Доуман 2025 йилнинг августида 15 ёшу 235 кунлигида дебют қилиб, Англия чемпионати тарихидаги энг ёш иккинчи ўйинчига айланган эди. Ноябрь ойида эса у Чемпионлар лигасида ўйнаган энг ёш футболчига айланди.

2026 йилнинг мартида Доуман АПЛ ва «Арсенал» тарихидаги энг ёш гол муаллифига айланиб, яна бир рекорд ўрнатди. У 16 ёшу 73 кунлигида «Эвертон» дарвозасини ишғол қилган эди.

Киритилди: 06:45, 24.09.2026.
Ўқилди: 269 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик