Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Кантона Рэтклиффни танқид қилди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» афсонаси Эрик Кантона агар клубнинг ҳозирги ҳамэгаси Джим Рэтклифф 1992 йилда жамоани бошқарганида, инглиз клубига ўтмаган бўлишини айтди.

Франциялик собиқ футболчининг бу гапларига Рэтклиффнинг яқинда иммиграция ҳақида айтган фикрлари сабаб бўлди. BBCʼга берган интервьюсида бизнесмен Буюк Британия инқирозга юз тутаётганини, чунки «ҳеч ким бу муаммони ҳал қилиш учун етарлича қатъият кўрсатмаётганини» таъкидлаган эди.

«Манчестер Юнайтед» мухлиси Пит Бойл шундан сўнг ижтимоий тармоқларда Кантонадан Рэтклифф даврида клубга ўтган бўлармидингиз деб сўради. Франциялик собиқ ўйинчи шундай жавоб берди:

«Йўқ, албатта. Бундай сиёсат ва буларнинг барчаси ҳақида нима фикрда эканимни биласиз. Клуб эгаларидан бири бўлган инсон қандай қилиб бундай гапларни айтиши мумкинлигини тушуна олмаяпман».

«Футбол — жуда оммабоп спорт тури. Барча энг буюк ўйинчилар турли миграция тўлқинлари туфайли етишиб чиққан. Францияда ҳам, Англияда ҳам — ҳамма жойда».

Кантона 1992 йилда «Лидс»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтган ва жамоага 5 мавсумда 4 марта чемпионатда ғолиб чиқишга ёрдам берган.

Киритилди: 06:48, 24.09.2026.
Ўқилди: 610 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик