«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Хвича Кварацхелия «Олтин тўп» учун курашда эҳтимолий ғалаба Грузия учун қандай аҳамиятга эга бўлиши ҳақида гапириб берди.
— Менимча, катта футбол мамлакатлари учун бу Грузия каби кичик мамлакат учун нимани англатишини тушуниш қийин. Бу жуда узоқдаги, деярли имконсиз нарсадек туюлади. Талабагорлар орасида ва шундай ажойиб ўйинчилар ёнида эканимдан жуда фахрланаман, — деди футболчи The Touchline нашрига.
— Албатта, агар совринни қўлга киритсам дунёдаги энг бахтли инсон бўламан. Оилам ва мамлакатим мен билан фахрланишини хоҳлайман. Ҳар доим Яратган нимани хоҳласа, шу бўлади, дейман. Мен шунчаки меҳнат қилишда ва машғулот ўтказишда давом этаман. Кўрамиз, нима бўларкан, — дея қўшимча қилди Кварацхелия.
«Олтин тўп»ни топшириш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади. Кварацхелия ушбу мукофотга даъвогарлар қаторидан жой олган.













