«Депортиво» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг ўнг тиззасидан жароҳат олди ва операция қилинади. 37 ёшли форвард тахминан икки ойга сафдан чиқиши мумкин, деб хабар беради Marca.
Ўнг тиззадаги оғриқлар «Бетис»га қарши ўйиндан (1:1) сўнг кучайган. Обамеянг магнито-резонанс томографиясидан ўтди ва унда менискнинг қисман узилиши аниқланди. 24 сентябрь куни футболчи Мадридда операция қилинади. Машғулотларга қайтишнинг аниқ муддати тикланиш динамикасига боғлиқ бўлади.
Мавсум бошида Обамеянг ажойиб спорт формасида эди: у 5 та гол уриб, 2 та голли узатмани амалга оширган.













