Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Романо Алабанинг Италия клуби билан шартномаси муддатини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Австриялик универсал ҳимоячи Давид Алаба «Удинезе» билан бир йиллик шартнома имзолайди. Келажакдаги ушбу трансфер ҳақида инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқда маълумот бўлишди.

«Реал» ва «Бавария»нинг собиқ марказий ҳимоячиси 2027 йилнинг июнь ойигача мўлжалланган бир йиллик шартнома имзолайди. Келишув тасдиқланди», — дея тушунтирди инсайдер.

Эслатиб ўтамиз, ўтиш эркин агент мақомида амалга оширилади, чунки Алаба ёзда «Реал»дан кеп-кетганидан бери ҳалигача клубсиз эди.

34 ёшли Алаба — Венанинг «Аустрия» клуби тарбияланувчиси. Бироқ австриялик жуда эрта «Бавария»га ўтиб кетиб, клуб тизимида 12 йил ўтказган. 2021–2026 йилларда Мадриднинг «Реал» клуби ўйинчиси бўлган. Австрия терма жамоаси сардори.

«Удинезе» ушбу мавсумда еврокубокларда ўйнамаяпти, А Сериянинг доимий иштирокчиси ҳисобланган жамоа ҳозирда тўрт очко билан турнир жадвалининг 13-ўрнини эгаллаб турибди.

Киритилди: 07:45, 24.09.2026.
Ўқилди: 636 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик